Ўз оиланг бағрида яшашдан улуғроқ бахт йўқ

14:54 07 Декабрь 2023 Жамият
184 0

Фото: Архив сурат

Ҳеч бир инсон йўлдан адашмасин, хато қилмасин экан. Мен ҳаётда нотўғри йўлдан юриб, гиёҳванд моддалар савдосига аралашиб қолдим. Ана шу хатойим ортидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 273-моддаси, 5-қисми билан 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилган эдим.

Мамлакатимиздаги инсон қадри улуғланган адолатли сиёсат туфайли мен каби ҳаётда адашган, билиб-билмай жиноят содир этган бўлсада, хатосини тушуниб, чин кўнгилдан пушаймон бўлганларга нисбатан давлатимиз раҳбари томонидан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан эълон қилинган афвга кўра, муддатидан олдин жазодан озод этилиб, уйимга қайтдим.

Озодлик, ҳузур-ҳаловат энг олий саодат экан. Буни сим девор ортида ўтган шунча вақт орасида дилдан ҳис қилдим. Ўтган давр мобайнида йўқотганларим бисёр. Буни сўз билан айтиш мушкул.

Ўз оиланг, яқинларинг, тинч ва фаровон жамият бағрида яшашдан улуғроқ неъмат борми дунёда? Бугун қувончим, ҳаяжонимнинг чеки йўқ. Бу менга, оила аъзоларимга ҳақиқий кутилмаган совға бўлди. Буни юртимизда инсон қадри улуғланаётганлигининг ёрқин ифодаси деб биламан ва Президентимизга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Давлатимиз раҳбари берган имкониятдан фойдаланиб, билдирилган ишончни оқлайман. Бундан буён бошимдан ўтказганларимдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

Шерхон ЭГАМБEРДИЕВ,

Самарқанд шаҳри.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер