Ўтган йилда 1 273 тонна ва 16 406 дона зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилган

15:56 30 Январь 2023 Иқтисодиёт
1088 0

АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова тизимда 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Aгентлик томонидан 2022 йилда ўсимликлар карантини ва ҳимояси йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 6 млн. 172 минг 124 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида қарийб икки мартадан фитосанитар мониторинг

ва дала назорати ўтказилиб, 161 мингдан ортиқ ҳолатда далолатномалар расмийлаштирилди.

Биологик ҳимояни ривожлантириш мақсадида 10 млрд. 625 дона энтомофаг, яъни фойдали йиртқич ҳашарот кўпайтирилиб, 3 миллион гектарга яқин экин майдонига тарқатилди.

440 та ўсимлик клиникалари ташкил этилиб, уларнинг сони 945 тага етказилди. Алоҳида 664 та аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатувчи ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари ташкил этилди ҳамда шу ҳисобдан 4 048 та янги иш ўринлари яратилди.

Агрокластер ва фермер хўжаликлари билан 44 741 та Амалиёт келишувлари имзоланди.

Салкам 600 минг гектар ер майдони агрокимёвий хаританомалар ишлаб чиқилди.

600 минг 488 гектар майдонда зарарли чигиртка ўчоқларини аниқлаш кузатув-назорат ишлари ўтказилиб, 406 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилди.

2022 йил давомида экспортда 2 миллион 789 минг 772 тн., 16 миллион 516 минг 187 дона, 676 метр куб маҳсулотда ўсимликлар карантини назорати ўтказилди.

24 та давлатга 99 турдаги, 56 та давлатга барча турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига фитосанитария рухсатномалари олинди.

2022 йилда Хитойга ловия ва қуритилган қовун; Ҳиндистонга узум; Иорданияга олма, пиёз, саримсоқ пиёз, лимон, гилос; Перуга олхўри; Нигерга гилос, анор, хурмо, қовун, қуритилган ўрик, олхўри, майиз; Покистонга анор, узум, олхўри, анжир ва хурмо маҳсулотлари экспорти учун фитосанитар рухсатлари олинди.

Импорт қилинган маҳсулотларда 211 мингга яқин лаборатория экспертизаси ўтказилиб, 1 232 та ҳолатда 44 турдаги карантин объектлари аниқланди.

Экспортга чиқарилган маҳсулотларда 174 844 та экспертиза ўтказилиб, 843 та ҳолатда 11 турдаги карантин объектлари аниқланди.

1 273 тонна ва 16 406 дона зарарланган импорт маҳсулотлар экспортёр давлатларга қайтарилди ҳамда 71,8 тн ва 200 939 дона йўқ қилинди.

Зарарли карантин организмлар аниқланган 19 та давлатга 595 та нотификация юборилди.

19 нафар кинолог ва «Детектор - хизмат ит»лари ўқитилиб, мазкур хизмат ёрдамида 649 та ҳолатда 10 801 кг ва 95 070 дона карантин остидаги маҳсулотлар аниқланди.

«e-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилиб, халқаро Конвенцияга аъзо бўлган 161 та давлатнинг электрон фитосанитар тизимига интеграция қилинди ва электрон маълумотлар автомат алмашинуви йўлга қўйилди.

Барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда QR-код тизими жорий этилди.

Сертификация ҳужжатларини расмийлаштириш электрон тизимига ўтказилди ҳамда онлайн тўлов тизими йўлга қўйилди.

Хорижий давлатлар билан соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича 44 та халқаро ҳужжат имзоланди.

Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш дастури (IPM) 20 турдаги экинлар бўйича тўлиқ шаклда ишлаб чиқилиб ва «маҳаллабай» кесимида деҳқон ва фермер хўжаликларига тарқатилди.

Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида халқаро бозорларга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар сони 481 тага етказилди.

Ер эгаларига қулайлик яратиш мақсадида Агентликнинг «Agrokoʼmakchi» мобил иловаси ишга туширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер