Ўтган 11 ойда 231 та ҳолат бўйича 12 млрд 249 минг сўмлик умуман сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича талабнома киритилган

11:14 22 Декабрь 2022 Жамият
908 0

Фото: Халқ сўзи

АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов йўл қурилиши соҳасида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган қонуний чоралар ҳақида маълумот берди.

Шундан 9 млрд. 210 млн. сўмдан ортиқ 210 та талабнома ижроси таъминланди.

Яъни шунча миқдорга баҳоланган, лекин амалда сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари – пудратчи, яъни қурувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайта бажартирилди.

Шунингдек, «Ўзйўлинспекция» томонидан 168 та автомобиль йўлларидаги кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларида 1340 марта назорат ишлари ўтказилди. Жараёнда аниқланган мингдан ортиқ хато-камчиликлар жойида бартараф этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер