Остонада кўп қаватли бино ёнмоқда
Остонадаги "Rixos Khan Shatyr Residences" турар-жой мажмуасида ёнғин чиққан. Мамлакатнинг Фавқулодда вазирлиги хабар беришича, бинонинг 26 қаватидаги ташкилот ёнган.
Кўп қаватли бинода аҳоли яшайдиган хонадонлар, балки, маъмурий бинолар ҳам бўлган. Қутқарувчилар бинодан 8 кишини олиб чиққан бўлиб, улардан 1 нафари вояга етмаган бола эканлиги маълум.

Вазирликка кўра, ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.


Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг