Остона шаҳрида Алишер Навоийнинг ҳайкали ўрнатилади
Фото: Архив сурат
22 декабрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркиби билан музокараларни давом эттирди.
Музокаралар чоғида Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинди.
«Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир», — деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг