"Орзу дарахти" тилакларни рўёбга чиқаради

15:14 22 Июнь 2020 Жамият
1420 0

Ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир шундай номланди. Вилоятдаги касалхоналарда даволанаётган 250 нафар болалар ушбу лойиҳа иштирокчисига айландилар. Улар ўз истакларини кичкина қоғозчага ёзиб «Орзу дарахти»га илиб қўйишди. Кўп ўтмай болажонлар орзуси ушалди, лойиҳа ташкилотлари томонидан уларга компьютер, планшет, ўйинчоқлар ва китоблар совға қилинди.
 

— "Орзу дарахти" тилагимни рўёбга чиқарганидан жуда хурсандман, - дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббий маркази Хоразм филиалида даволанаётган Чарос Аминбоева. — Менга совға қилинган планшет карантин даврида онлайн дарс машғулотларида қатнашиш ва мавзуларни пухта ўзлаштиришда жуда асқатади. Янги ўқув йили бошланишигача соғлигимни тиклаб олишга ва келгусида фақат аъло баҳоларга ўқишга ҳаракат қиламан.
 

Одилбек Одамбоев,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер