“Оролга мадад” ҳашари бўлиб ўтди
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллари томонидан Президентимизнинг 2019 йилнинг 8 январдаги қарори ҳамда Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўптомонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да Оролбўйида ўрмонзорлар барпо этишга ҳисса қўшиш, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида “Оролга мадад” шиори остида хайрия ҳашари ўтказилиши белгилаб берилган эди. Шундан келиб чиқиб, яқинда “Оролга мадад” шиори остида экологик ҳашар ташкил этилди.
Ҳашар натижасида тадбир иштирокчилари 550 килограммдан ортиқ саксовул уруғларини йиғиб олдилар.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Бухоро, Хоразм, Навоий вилояти партия ташкилотлари бир гуруҳ фаоллари мазкур йиғилган уруғлари ҳамда озиқ овқат маҳсулотлар Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлаштириш ишларини амалга ошираётган навоийлик ҳашарчиларга етказиб берилди.
Бундай экологик ҳашар тадбирлари анъанавий ўтказилади.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг