Ўқув режасига тегишли бўлмаган фанлар бўйича давомат қилиш имконияти яратилди

14:31 17 Март 2026 Жамият
191 0

Ўқув режасига тегишли бўлмаган фанлар бўйича давомат қилиш имконияти яратилди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, HEMIS тизимига «Маърифат соати» каби ўқув режасидан ташқари бўлган машғулотлар бўйича давоматни юритиш функцияси қўшилган.

Бунда қуйидаги босқичлар амалга оширилади:

Дарс жадвалини шакллантиришда:

  • Ўқув режасига кирмайдиган фан машғулоти дарс жадвалига киритилади. Бунда масъул сифатида тютор ёки ўқитувчи кўрсатилиши мумкин.

Тютор (ёки ўқитувчи) панелида:

  • Машғулотлар/дарс ўтиш саҳифасига кирилади ва жадвалдаги тегишли машғулот санаси танланади.

Давомат қилиш саҳифасида:

  • Гуруҳдаги талабалар рўйхати бўйича келмаган талабаларга тегишли белги қўйилади ва маълумотлар сақланади.

«Ушбу давомат қилиш функцияси ҳозирда тизимнинг Тютор ролида ишламоқда. Мазкур турдаги (ўқув режасидан ташқари) фанлар бўйича қилинган давомат талабанинг тизимдаги умумий давомат кўрсаткичига (фоизига) таъсир қилмайди», — дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер