Онаси хорижда вафот этган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Хоразмлик аёл вояга етмаган фарзанди билан жорий йилнинг июнь ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасига боради. Она қишлоқ хўжалиги соҳасида ноқонуний ишлаш жараёнида эҳтиётсизлиги ва бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этади.
Марҳум жасади унинг қариндошлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган, аммо ҳужжатлардаги муаммо сабаб фарзанди Россияда қолиб кетади.
Ушбу масалада қариндошларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаати асосида Агентликнинг Краснодардаги вакили ҳамда Хоразм вилояти филиали ҳамкорлигида вафот этган фуқаронинг 2014 йилда туғилган фарзанди Г.Б тоғаси Х.Б. ҳамроҳлигида Хоразм вилояти Гурлан туманига олиб келинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг