Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2023 йилнинг 30 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулга 20 га яқин фуқаролар келиб, ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, мерос, компенсация ва алимент ундириш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.
Фуқаролар мурожаатлари Омбудсман назоратига олинди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг