Олтинкўлда чироқ ўчмайдиган бўлди

12:04 01 Декабрь 2021 Жамият
826 0

Фото: «Халқ сўзи»

Тан олиш керак, куз-қиш мавсуми келди, дегунча, айниқса, қишлоқ жойларда электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келади. Бунинг бир неча сабаблари бўлиб, Андижон вилоятида муаммонинг ижобий ечимини таъминлашга киришилди. Жумладан, Олтинкўл туманидаги 14 та маҳаллага 20 дона трансформатор пунктлари олиб келинди.

– Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 17-18 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича ўз кўрсатмасини берган эди,– дейди Олтинкўл тумани ҳокими Иқболжон Матрўзиев. – Жумладан, аҳолини энг кўп қийнаб келаётган табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси таъминотида туб ўзгаришлар қилиш кераклигини уқтирилган эди. Электр соҳасида ташланган илк қадам ана шу кўрсатмалар ижроси бўлди.

Ҳозирда трансформаторларни маҳалла ҳудудларига ўрнатиш ва уларга истеъмолчиларни улаш ишлари олиб борилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер