Олтин ва кумуш эсдалик тангаларининг нархи пасайди

13:21 10 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1122 0

Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг жорий йил 10 июндан амалда бўладиган нархларини белгилади.

Унга кўра:

1 та олтин танга нархи — 17 800 000 сўмга тушган, ўтган ҳафтаги нарх 18 100 000 сўм эди.

1 та кумуш танга нархи эса — 357 000 сўм бўлди. Ўтган ҳафтадаги нарх 370 000 сўмни ташкил этган эди.

Маълумот учун: эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

Эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер