Олмалиқ кон-металлургия комбинати олти ойликни 4,0 трлн сўм фойда билан якунлади

14:24 07 Июль 2022 Иқтисодиёт
1342 0

Фото: Иллюстратив фото

Олмалиқ КМК 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 16,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, прогноз кўрсаткичини 120,4 фоизга бажарди.

Бюджетга тўловлар 7,3 трлн сўмни ташкил этди ва бизнес режа 199,7 %га бажарилди.

Комбинат олти ойликни 4,0 трлн сўм соф фойда билан якунлади. Ўсиш суръати 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 145,7 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 543,9 млн. долларни ташкил этди ва прогноз 138,2 фоизга бажарилди. Экспортнинг ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 264,0 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида мис ишлаб чиқариш ҳажми 58 625 тоннани ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 135,0 %, олтин 117,4 %, кумуш 147,0 %, рух -112,5 %, олтингугурт кислотаси 125,3 %, портландцемент 196,6 % ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер