Олимлар CОVID-19ни олдини олишнинг янги ва кутилмаган йўлини топишди

16:41 19 Ноябрь 2020 Дунё
1311 0

Кардифф университети олимлари тадқиқот ўтказишди ва унинг якунида оғиз чайиш воситаларидан фойдаланиш турли хил бактериялар ҳамда вируслар, шу жумладан, коронавирус инфекциясининг янги турини юқтириб олиш хавфини камайтиради деган хулосага келишди.

Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, цетилпиридиния хлоридни ўз ичига олган оғиз чайиш воситалари оғиз бўшлиғида SARS-nCоv-2 вирусининг зарралари миқдорини камайтириши мумкин. Зеро, мутахассислар ушбу моддада вирусга қарши таъсирни қайд этишган.

Маълум қилинишича, мутахассислар машҳур оғиз чайиш воситаларининг таъсирини уч ой давомида ўрганишган ва бундай суюқликлар CОVID-19 билан курашишда ёрдам бериши мумкинлигини аниқлашган.

“Бироқ ушбу тадқиқот ҳали текширилиши керак”, демоқда нашр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер