Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Адлия вазирлиги ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан қонун устуворлигини таъминлаш йўлида самарали ҳисса қўшиб келаётган Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимовга “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони топширилди.
Адлия вазири ўринбосари Актам Муҳаммадиев эсдалик нишонини топширар экан, мазкур тизимда самарали ва фидойи хизмат қилгани, ҳамкасбларига ўрнак бўлгани ва кўплаб шогирдлар етиштиргани ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг