Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шаҳрисабз давлат педагогика институтидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

17:51 02 Октябр 2023 Жамият
168 0

23 октябрь куни Қашқадарё вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрган Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Шаҳрисабз давлат педагогика институтидаги бунёдкорлик ишлари, янги қурилаётган бинолар билан танишди. Вазир институтдаги янги ўқув йилида фойдаланишга топширилган 300 ўринли замонавий технологиялар билан жиҳозланган Ахборот-ресурс марказида бўлиб, у ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шундан сўнг давлат хусусий шерикчилик асосида барпо этилаётган янги 400 ўринли талабалар турар жойининг қурилиш ишлари билан танишди. Қурилиш ишларини янада самарали бўлишига доир тегишли кўрсатмалар берди.

Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ, шунингдек, институтнинг 1-сонли Талабалар турар жойида бўлиб, талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганди. Талабалар турар жойидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур тавсия ва таклифлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер