Октябрь ойида 6 млн. 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция»нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди.
Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсамалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4664-сон қарорининг 8-бандига асосан, 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг