ОКМК: Янги тиббиёт-санитария қисми фойдаланишга топширилди

16:29 31 Июль 2023 Жамият
540 0

1983 йилда ишга туширилган Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан комбинат ходимлари Касаба уюшмаси тиббий санитария қисми биноси мукаммал таъмирлаб берилди.

Объектнинг очилиш тадбирида иштирок этган ОКМК раҳбарияти ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини таъкидлашди.

Тадбирда бир гуруҳ қурувчи ва шифокорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тиббиёт муассасаси замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Рақамлаштирилган рентген аппаратлари, УТТ, видеоэндоскопия ускунаси, аудиометрия, 8 турдаги физиотерапевтик аппаратлар аҳолига тезкор, сифатли хизмат кўрсатишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер