Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Қоҳирада яшаётган ва таҳсил олаётган ватандош хотин-қизлар билан учрашди

19:33 10 Май 2023 Сиёсат
541 0

Мисрга ташрифнинг учинчи кунида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги масъуллар Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Қоҳира шаҳрида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган 30 нафардан ортиқ ўзбекистонлик хотин-қизлар билан мулоқот қилди, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Қоҳирада таҳсил олаётган қизлар дуч келаётган айрим масалаларни ечишда, хусусан, фарзандлари учун туғилганлик гувоҳномаларини расмийлаштиришда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда элчихона орқали амалий ёрдам кўрсатилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ватандошларимизнинг барча муаммолари мунтазам ўрганиб борилиши ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер