Ободлик ва қут-барака манбаи

12:15 29 Май 2020 Жамият
973 0

Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимлиги ҳамда сенатор А.Сангинов ташаббуси ва кўмаги билан туман ҳудудида қатор артезиан қудуқлари таъмирланиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Яқинда туманнинг қарийб беш минг аҳолиси истиқомат қиладиган «Остона» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ана шундай хайрли ишга қўл урилди. Гап шундаки, бир неча йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган тоза ичимлик суви муаммоси маҳалладаги мавжуд артезиан кранига замонавий сув насоси ўрнатилиши билан бартараф этилди. Эндиликда ер қаъридан отилиб чиқаётган оби ҳаёт нафақат юртдошларимиз чанқоғини қондирмоқда, балки маҳаллани ҳар томонлама ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, томорқа-ер хўжалигидан мўл ҳосил олиш ишларида унумли фойдаланилмоқда. Энг муҳими, маҳалла аҳли хурсанд, сув келтирганларни дуолар қилишмоқда.

Дарвоқе, ҳозирда ушбу артезиан қудуғи ёнидан аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб сув минорасини тиклаш ҳам режалаштириляпти. Бу эса яқин вақт ичида ҳар бир хонадонга зилол сув замонавий қувурлар орқали кириб боришидан далолат беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер