«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини молиялаштириш ҳажми бир неча миллиард долларга оширилиши мумкин
Бугун Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини молиялаштириш ҳажмини ошириш ниятида. Аниқ рақамлар бугунги видеоселектор йиғилишида маълум бўлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча миллиард доллар бўлиши мумкин. Жумладан, қарийб 3 минг километр ички йўлларни таъмирлаш, 4 минг километр ичимлик суви тармоқларини қуришга маблағ ажратилади.
60 фоиз маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4 мингдан ортиқ трансформаторлар янгиланади. Кейинги бир неча йилда бундай ҳажмдаги ишлар Ўзбекистонда ҳали амалга оширилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг