ОАВда эълон қилинган танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати юзасидан 29 та жиноят иши қўзғатилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида Прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.
Шунингдек, танқидий материални ўрганиш асосида 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.
Давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:
26 мингга яқин қонунга зид ҳужжатларга протест келтирилди, қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида тегишли идораларга 14 мингта тақдимнома киритилди;
640 млрд. сўм зарарни ундириш ҳақида судларга 15 мингдан ортиқ аризалар киритилди;
225 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг