«Нурафшон» даҳасида 310 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилмоқда

11:42 19 Сентябр 2022 Жамият
1065 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги «Мамадали Топволдиев» МФЙ ҳудудида замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида «Нурафшон» даҳасида қурилиш-бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда.

Эзгу ташаббус доирасида ушбу ҳудудда 310 хонадондан иборат 9 та кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда ушбу уйларнинг 5 таси фойдаланишга топшириш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 4 та кўп қаватли уйда қурилиш ишлари олиб бориляпти.

— Янги уйларда миллий менталитетимизга мос ва хос бўлган қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Риштон тумани ҳокими ўринбосари Нозимхўжа Орипов. — Ўз навбатида бу ерда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб, анвойи гулзорлар, манзарали дарахтлар хиёбонлари яратилади.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер