Нукусда ҳарбий хизматчиларга янги уйлар берилди

11:25 08 Январь 2021 Жамият
1814 0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун янги уйлар фойдаланишга топширилди.

Янги хонадон калитларини бахтли оилаларга топшириш маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Фарҳоджон Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ерназар Аташов, Нукус гарнизони ҳарбий прокуратураси раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар оилалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Нукус гарнизонидаги «Ватанпарвар» маҳалласида бунёд этилган 30 хонадондан иборат 5 қаватли 2 ва 3 хонадан иборат бўлган шинам, барча қулайликларга эга бўлган янги уйлар Ватан ҳимоячиларига ўзгача байрам туҳфаси бўлгани эътироф этилди. Шунингдек, охирги 3 йилда биргина Шимоли-ғарбий ҳарбий округда 400 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли ипотека кредити асосида 8 та уй қурилгани таъкидланди.

— Ўн саккиз йилдан буён Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб келмоқдаман, — дейди Женисбай Елмуратов. – Мана бугун байрам арафасида янгидан қурилган, барча шароитларга эга бўлган уйларнинг бири бизнинг оиламизга ҳам берилмоқда. Ҳарбийлар оиласи учун кўрсатилаётган бу ғамхўрлик ва яратилаётган шароитлар учун Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонига аввало, оилам ва ҳарбий хизматчилар номидан миннатдорлик билдираман.

— Ҳарбий хизматчилар юртимизнинг барча ҳудудларида, куннинг исталган пайтида ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга тайёр турмоғи лозим, — дейди Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Нукус горнизони Маънавият ва маърифат маркази оркестори раҳбари Ақилбек Қоразбеков. – Шу билан бирга ҳирбий хизматчи ўзининг оиласидан кўнгли тинч, хотиржам ҳам бўлиши керак, албатта. Мен ҳам ўтган йиллар давомида Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хизмат қилганман. Ана шундай пайтларда шинамгина уйда, оиламиз, фарзандларимиз билан бирга яшашни орзу қилардик. Мана бугун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида қурилган янги уйларга эга бўлмоқдамиз. Ҳарбийлар оиласи учун яратилаётган бу шароитлар учун миннатдорлик билдираман.

Маълумот учун: Яқинда, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда «Нукус» полигони инфратузилмаси такомиллаштирилиб, фойдаланишга топширилган эди.

Ғ.Отажонов,

«Халқ сўзи»



Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер