Нукусда ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

15:13 07 Апрель 2023 Жамият
463 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Е.Д. Нукус шаҳридаги «Ш.Б.» боғдорчилик ва узумчилик ширкатига қарашли 6 сотих ер майдонини фуқаро Ж.А.га танишлари ёрдамида расмийлаштириб олиб бериш эвазига 73 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер