«Новза» бекати яқинида поезд тўхтаб қолди. «Тошкент метрополитени» йўловчилардан узр сўради

19:24 28 Апрель 2021 Жамият
1561 0

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолганига «Ўзбекистон темир йўллари АЖ» ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Бугун соат 17:50 атрофида Тошкент метросининг Чилонзор йўналишида «Миллий боғ» ва «Новза» бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган поезд техник сабабларга кўра тўхтади. Барча йўловчилар хавфсиз эвакуация қилинди. Пойтахт метрополитени алоҳида участкаларда битта йўлдан фойдаланган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.

«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси раҳбарияти йўловчилардан узр сўрайди ва вазиятни аниқлаб олиш учун тезкор равишда ишчи гуруҳ ташкил этилганини маълум қилади. Текширув натижалари расмий манбаларда жамоатчиликка эълон қилинади»,  дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер