Непал ғарбида 4 ноябрь кучли зилзила содир бўлди
4 ноябрь, шанбага ўтар кечаси Непал ғарбида кучли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида 128 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди, деб хабар берди "DPA" маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.
Непалнинг зилзила мониторинги ва тадқиқоти миллий маркази 6,4 магнитудали зилзилани қайд этди. Унга кўра, зилзила эпицентри Непал пойтахти Катмандудан 400 км узоқликда жойлашган Жаяркот вилоятида бўлган.
АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмологик маркази 6,4 балл, Потсдамдаги Германия Геофизика тадқиқот маркази 6,2 балл деб баҳолади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг