Неймар Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасига ўтадиган бўлди

15:16 14 Август 2023 Спорт
1905 0

Фото: Instagram/NeymarJr

Бразилия ва Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Футболчи айни вақтда Саудия Арабистони клуби учун тиббий кўрикдан ўтмоқда. Томонлар 2 йилга мўлжалланган шартнома бўйича келишиб олишди. Унга кўра, Неймар йилига 80 млн евро маош олади. Шартномани бир йилгача узайтириш имконияти ҳам бор.

Футболчи трансфери учун Саудия клуби парижликларга 90 млн евро тўлайди. Бонуслар эвазига бу келишув 120 млн еврогача ўсиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер