Нефть базаларга қарашли 40 та кўчмас мулк савдога чиқарилди
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Президент томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор қабул қилинган эди.
Ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлар очиқ савдоларда сотилмоқда. Сотувга қўйилган ёки қўйилмоқчи бўлган ҳар бир объект бўйича тўлиқ маълумот “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг очиқ маълумотлар портали, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинмоқда.
Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Қарши нефть базаси” МЧЖ, “Навоий нефть базаси” МЧЖ, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ ва “Термиз нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган кўчмас мулклар аукцион орқали савдоларга чиқарилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг