Навоийдаги хусусий боғчада болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан олинди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида тарбиячи болаларга нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлиб, жисмоний зўравонлик қилгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат бошқарма ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муомала қилган ҳамда педагогик этика ва касбий меъёрларга зид ҳаракатларга йўл қўйган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси амалдаги қонунчилик талаблари асосида бекор қилинган.
Шунингдек, мазкур ҳолат аниқланган таълим муассасасининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, бу бўйича зарур чоралар кўрилиши таъминланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг