Навоийда тадбиркор қарийб 2 миллиард сўмлик газ ўғирлади

16:18 14 Апрель 2026 Жамият
155 0

Учқудуқ туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Навоий вилоятида Бош прокуратура штаби билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган.

Унда Учқудуқ туманида жойлашган «И.» МЧЖга қарашли бинода ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош қилинган.

Мазкур қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 985 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер