Навоийда пахтани ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди
Қизилтепа тумани Ички ишлар бўлимининг жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 8 сентябрь куни тунда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи У. У. ўзига тегишли автомашинада Қизилтепа туманидаги фермер хўжаликларидан биридан 2 тонна пахтанинг ҳар бир килограммини 6 минг сўмдан сотиб олиб, Ғиждувон туманига олиб кетаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айбдорлар албатта, қилмишига яраша жазосини олишади. Бироқ мазкур пахта хомашёсини сотиш ва сотиб олишга сабаб бўлган омиллар чуқур ўрганилиб бартараф этилса, бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олди олинган бўларди.
Темур ЭШБОЕВ, “ Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг