Навоийда ўрмон хўжалигининг ходими пора билан қўлга олинди

11:29 24 Март 2026 Жамият
238 0

Навоий Давлат ўрмон хўжалигида мансабдор лавозимда ишловчи «Х.С.» хизмат ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда бошқа бир фуқарога ўрмон хўжалиги балансидаги 8 гектар ер майдонини балиқчилик хўжалиги ташкил қилиш учун республика Ўрмон хўжалигида ишловчи танишлари орқали 49 йил муддатга расмийлаштириб бериши эвазига ундан 6 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағини талаб қилади. Ўзаро келишувдан сўнг Навоий вилоят ДХХ ва ИЖҚКД бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро «Х.С.» 1000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни ўзининг таниши орқали пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер