Навоийда мономарказ ишга тушди

08:34 05 Август 2021 Жамият
1704 0

Навоий шаҳрида вилоят ҳокимлиги ва Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида мономарказ ишга туширилди. Унда 32 та йўналишда касбга тайёрлаш, рақамли технологиялар ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича 3 ойлик ўқув курслари ташкил этилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги таъкидлашича мономарказда 3 ой ўқиб олинган диплом 3 йил касб-ҳунар мактабларида ўқиб олинган диплом билан бир хил даражага эга бўлади. Бу эса касб-ҳунар ўрганувчиларнинг вақти билан бирга, ўқув харажатларининг ҳам тежалишида муҳим аҳамиятга эга.

Энг муҳими, мутахассис шу уч ой ичида хорижий тиллардан бири, мисол учун япон тилини ҳам ўрганиши ташқи ва ички меҳнат бозорида унинг рақобатбардошлигини ҳам оширади.

Мазкур омиллар вилоятда бандлик билан боғлиқ муаммолар юқори самара бериши марказнинг тақдимот маросимида алоҳида таъкидланди.

Марказнинг очилиш маросимида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов иштирок этди.

Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер