Навоийда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келди

11:16 23 Январь 2022 Жамият
1171 0

Фото:  ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Навоийда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

2022 йил 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер