Навоий шаҳридаги дўконлардан бирида қалбаки пул билан савдо қилган йигит ушланди

23:48 20 Декабрь 2021 Жамият
1242 0

Навоийда қалбаки пул муомаласида гумон қилинган йигит қўлга олинди. У маҳаллий дўконда қалбаки 100 доллар пул билан савдо қилган. Бу ҳақда прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Қизилтепа туманидаги Тавоис маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, қўлга олиш чоғида харидордан ҳар бири 100 долларлик 12 дона қалбаки пуллар топилган.

Мазкур шахсга нисбатан 176-модда (Қалбаки пуллар, акциз маркалари ёки қимматли қоғозлар тайёрлаш, сотиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер