НАТО ҳарбий бюджетини 12 фоизга ошириб, 2 миллиард долларга етказади

09:43 14 Декабрь 2023 Дунё
392 0

Шу билан бирга, фуқаролик бюджети 18 фоиздан кўпроққа – 438 миллион еврога ошади. Бу ҳақда Шимолий Атлантика алянси баёнотида маълум қилинди.

"НАТОнинг умумий маблағларидан фойдаланишни кўпайтириш ва кенгайтириш иттифоқчиларга умумий хавфсизлик муаммоларини янада самаралироқ ҳал қилиш имконини беради", — дейилади баёнотда.

Қўшимча қилинишича, НАТОнинг ҳарбий бюджети бутун дунё бўйлаб миссия ва операцияларга сарфланади. Фуқаролик бюджети НАТО штаб-квартираси ва унинг халқаро ходимлари, операцион ва дастур харажатлари учун ишлатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер