Наманганда содир бўлган ёнғин оқибатида ота-бола ҳалок бўлди

14:52 22 Декабрь 2021 Жамият
659 0

Наманган вилоятида ёнғин оқибатида ота ва бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 02:34 да Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Дўстлик кўчасидаги 106-уйда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Соат 02:40да ўт ўчириш бригадаси воқеа жойига етиб келган, соат 03:00да ёнғин ўчирилган.

Ёнғинни ўчириш вақтида қутқарувчилар хонадон эгаси ва унинг боласининг жасадини топди. Маълумотларга кўра, улар бўғилиб қолган.

Шунингдек, кўп қаватли уйда яшовчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва тўрт нафар вояга етмаган бола эвакуация қилинди.

Ёнғин содир бўлганлиги юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер