Наманганда ўрнатилган онлайн кузатув камераси орқали навбатдаги ҳуқуқбузарлик аниқланди 

15:08 24 Ноябрь 2023 Жамият
254 0

Наманган вилояти Наманган шаҳри ҳудудида фуқаро С.А. томонидан ноқонуний жойга чиқинди ташланди. 

Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан “Сардоба” МФЙ ҳудудига ўрнатилган онлайн кузатув камерасига муҳрланди. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди. С. А. БҲМнинг бир баробари — 330 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Маълумот учун, айни дамда Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон каби вилоятларида онлайн кузатув камералари фаолият олиб борилмоқда. Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам шундай камералар ўрнатилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер