Наманганда ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида навбатдаги ҳуқуқбузарга чора кўрилди

15:33 29 Ноябрь 2023 Жамият
182 0

Наманган вилояти, Наманган шаҳрида чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди. Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан “Илғор” МФЙ ҳудудида ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш натижасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ҳуқуқбузар фуқаро О. Х. эканлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91Прим 1- моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. О. Х. базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари — 330 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер