Наманганда мактаб ўқувчиси каналда оқиб кетди

16:10 15 Июнь 2024 Жамият
273 0

Иллюстратив фото

Наманган шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси «Шимолий Фарғона канали»га тушиб, чўкиб кетибди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 13:20 ларда Наманган шаҳар Саноат Маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 2008 йилда туғилган Ф.Й. (исми таҳр. (ўғил бола)) шаҳарнинг Олтитош МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Шимолий Фарғона канали»нинг қирғоғига қўл ювиш мақсадида тушиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб сувга оқиб кетган.

Манбага кўра, шу сабабли жорий йилнинг 8 июнидан, бугун, 15 июнь кунига қадар вилоят ФВБ ёнғин қутқарув отряди сувда қидирув қутқарув қутқарувчилари канал узунлиги бўйлаб сув остида ва Наманган шаҳар, Давлатобод, Тўрақўрғон, Чуст, Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ёнғин қутқарувчилари томонидан сув усти қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер