Наманганда истеъмолчиларга кўрсатилмаган хизмат учун 18 млрд сўм ҳақ ҳисобланди

10:25 11 Февраль 2025 Жамият
255 0

Иллюстратив фото

Наманган вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида истеъмолчиларга 18 млрд сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисоблангани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишча, қўмита томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи «Наманган мусаффо иқлим» МЧЖ ва «Тоза ҳудуд» ДУКларнинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Олиб борилган ўрганишларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан вилоятнинг 10 та ҳудудида жойлашган МФЙдаги 1,1 млндан ортиқ истеъмолчиларга 18 млрд сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисоблангани ҳолатлари аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга («Наманган мусаффо иқлим» МЧЖ ва «Тоза ҳудуд» ДУК) нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, ортиқча ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер