Наманганда 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди

21:47 21 Ноябрь 2024 Жамият
338 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Наманган вилоятининг Чуст туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Ч.ШМЧЖ масъуллари ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 2 млрд 159 млн сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер