Наманган вилоятида 200 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади

20:11 27 Март 2019 Жамият
1215 0

Иллюстратив фото

2020 — 2025 йилларда Наманган вилоятида 200 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади. У яқинда Нефть экспортчи-мамлакатлари ташкилоти (ОПЕК) Халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан тасдиқланди. Лойиҳа қиймати 54 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Кредит 20 йилга беш йиллик имтиёзли муддат билан берилади.

Шу орқали Янгиқўрғон туманидаги 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган ҳудудига ичимлик суви етказиб бериш режалаштирилган.

Маълумот учун, ОПЕКнинг Халқаро тараққиёт жамғармасига 1976 йилда асос солинган. Ўзбекистон ушбу ташкилот билан 2000 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади. Жамғарма томонидан Ўзбекистон давлат сектори учун маъқулланган молиявий маблағлар портфели бугунги кунда 125,9 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

У мамлакатларда ирригация, мелиорация, сув таъминоти ва коммунал хўжаликлар соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширилишини қўллаб-қувватлаб келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер