Мюнхен яқинида тезюрар поездлар тўқнашиб кетди. Қурбон бўлган ва жароҳатланганлар бор

23:47 14 Февраль 2022 Дунё
1251 0

Фото: bild.de

Германиянинг Мюнхен шаҳри яқинидаги Шефларн коммунаси ҳудудида иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 16:40 атрофида содир бўлган. Нашрнинг ёзишича, тўқнашув оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 40 киши тан жароҳати олган.

«Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, қурбонлар бор, магистраль ҳозирда бутунлай тўсиб қўйилган», дейилади Мюнхен полицияси маълумотида.

"DPA“ ахборот агентлиги ўнга яқин одам жароҳатлангани ва бир киши ҳалок бўлганини хабар қилди. 

”Bayerischer Rundfunk" радиостанцияси эса 30 га яқин одам жароҳат олгани ҳақида маълумот тарқатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер