Мужтабо Хоманаий: Эрон вайронгарчиликларга қарамай, урушда ғалаба қозонди
Эрон, душман ҳужумлари ва бомбардимонларидан қолган вайронгарчиликларга қарамай, Форс кўрфази минтақасидаги урушда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси томонидан иқтибос келтирилган Ислом Республикаси Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий номидан берилган баёнотда айтилади.
«Душман томонидан етказилган зарар ва зарбаларга қарамай, Қуролли Кучларимиз урушни буюк ғалабага айлантирди», — дейилади баёнот матнида.
Баёнотда мамлакат аҳолиси «охирги 40 кун давомида бўлгани каби, Эрон шаҳарлари кўчаларига чиқишда давом этиш»га чақирилган.
Шунингдек, Эрон Ҳўрмуз бўғозини бошқаришни «янги даража»га олиб чиқиши кўрсатиб ўтилган.
Аввалроқ The Times газетаси Мужтабо Хоманаий ҳушсиз ҳолатда экани ва Қум шаҳрида даволанаётгани ҳақида хабар берган эди. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода эса Олий раҳбарнинг аҳволи яхшилигини ва у мамлакатни бошқараётганини маълум қилган.
Мужтабо Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланганидан бери бирор марта жамоатчилик олдида кўриниш бермаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг