Мутахассисларга дронларни бошқарувчи-оператори сертификатлари топширилди
Давлат геология қўмитаси томонидан минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида геологик тасвирлаш ишлари, геология-маркшейдерлик ўлчовлари ҳамда хавфли геологик жараёнларни ўрганишда фойдаланиш учун Россия Федерацияси «GEOSCAN» компаниясининг «GEODEZIYA 101» учувчисиз учиш қурилмаси (дрон) харид қилинди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги тегишли қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилди.
Жорий йилнинг 2-11 ноябрь кунлари Давлат геология қўмитаси ва «GEOSCAN» компанияси (Россия) мутахассислари билан ҳамкорликда ёш кадрлар малакасини ошириш мақсадида, «GEODEZIYA 101» учувчисиз учиш қурилмасидан (дрон) фойдаланиш ва олинган маълумотларни қайта ишлаш» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унда Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги “Хавфли геологик жараёнларни кузатиш” Давлат хизмати ва “Регионалгеология” Давлат унитар корхонасининг геодезия соҳаси бўйича мутахассислари қатнашишди. Ўқув семинар давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ҳамда Паркент туманларида фаол амалий машғулотлар ҳам бўлиб ўтди. Семинар якунида қатнашувчиларга “Геодезия-101” учувчисиз учиш қурилмасининг бошқарувчи-оператори сертификатлари топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг