Мутахассислар болаларда коронавирусга қарши антитаначалар қанча вақт сақланишини маълум қилишди

01:29 20 Март 2022 Дунё
1215 0

Фото: Depositphotos

АҚШнинг Техас университети мутахассислари болаларда «SARS-CoV-2»га қарши антитаначалар камида етти сақланиб қолишини маълум қилишди

Улар 2020 йил октябрь ойидан бери «COVID-19»дан тузалган 5-19 ёшли 218 нафар бола ва ўсмирни кузатдилар. Бир неча ойда бир марта олимлар болалардан қон намуналарини олишди. Бунда уларнинг организми «SARS-CoV-2» инфекциясига жавобан ишлаб чиқарган ва S-оқсилига хос антитаначаларга эътибор қаратилди. Болаларнинг 96 фоизида антитаначалар касалликдан етти ой ўтгач ҳам аниқланган. Аммо бу вақт ичида уларнинг ярмидан кўпида S-оқсилига антитаначалар йўқолган.

«Баъзи ота-оналар фарзанди «COVID-19» бўлган бўлса, у ҳимояланган ва эмлаш керак эмас, деб янглишмоқда. Гарчи бизнинг тадқиқотимиз баъзи табиий антитаначалар болаларда камида олти ой давом этишига ишонтирсада, ҳали ҳам ҳимоянинг мутлақ чегарасини билмаймиз», дейди тадқиқотчилар.

Шу боис олимлар касаллик болани бир мунча вақт антитаначалар билан таъминласада, ҳали ҳам эмлашни эътиборсиз қолдирмаслик керак, деб хулоса қилишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер