Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига 34 та объект
Истиқлол байрами арафасида Паст Дарғом туманида 34 та ижтимоий-иқтисодий объект фойдаланишга топширилмоқда. Улар қаторида Найман маҳалласидаги 56-мактабда 2,7 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган қўшимча янги бино ҳам бор.

Таълим соҳаси масъуллари, нуронийлар ва фаоллар иштирокида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов сўзга чиқиб, барчани истиқлол айёми ва мактабнинг янги биноси ишга тушиши муносабати билан самимий табриклади.
Паст Дарғом туманидаги Камолот маҳалласида эса “Самиржон гўшт маҳсулотлари” МЧЖнинг қиймати 3,2 миллион долларлик “Паррандачилик кушхонаси ва музлатгичли омборхона ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилди. Айни пайтда 60 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, йилига қиймати 13,8 миллиард сўмлик 9,2 миллион дона парранда сўйилиб, ички бозорларга етказиб берилиши ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатилиши белгиланган.

Туман ҳокимлиги ташаббуси, ҳомийлар кўмаги билан барпо этилган Мирзо Улуғбек номли маҳалла биносининг ҳам тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг