Мурожаатлар ечимини топадиган бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова Узун туманидаги учрашувлари давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.
Аҳоли билан мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан турли соҳаларга оид келиб тушган мурожаатлар тингланди ва тегишли идора вакиллари билан уларга ечим изланди. Шу куни ўз муаммоси билан келган ҳар бир фуқаронинг масаласи ҳал этилди.
Куннинг иккинчи ярмида депутат тумандаги 1-сонли мактабгача таълим муассасида бўлиб, бу ерда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фуқаролар учрашув ўтказди. Сўнгги йилларда таълим тизимида бўлаётган ўзгаришлар, янгиланишлар тўғрисида маълумот берди.
Мулоқотлар чоғида фуқаролардан кўтарилган кадастр, ичимлик суви, тиббий хизмат, бандлик ва бошқа кўплаб масалалар мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилган ҳолда бартараф этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг